Афғонистонда 5 балли зилзила содир бўлди

Олам

image

Бугун, 2 май куни Афғонистонда 5 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан соат 15:31 да (Гринвич бўйича соат 10:31 да) Афғонистонда зилзила қайд этилган. Зилзила координаталари 36,97 градус шимолий кенглик ва 71,14 градус шарқий узунликка эга бўлган.

Ушбу ер силкиниши 5 магнитудали бўлиб, унинг ўчоғи 250 км чуқурликда жойлашган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 506 км жанубий-шарқда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг