Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Local
−
02 May 2023 16676 1 minute
Бугун, 2 май куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманган вилоятининг Янгиқўрғон ва Косонсой туманларида сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.
Маълум бўлишича, ер силкиниши Тошкент вақти билан 09:46 да Қирғизистонда қайд этилган. Зилзила 4,3 магнитудали бўлиб, унинг ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 205 км шимолий-шарқда бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Янгиқўрғон туманида 2-3 балл, 51 км.
Косонсой туманида 2 балл, 60 км.
Live
All