Бугун Абдусатторов ва Синдоров халқаро турнирнинг 9-турида дона суради

Спорт

image

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess-2023” турнири давом этмоқда. Бугун, 24 январь куни мусобақанинг 9-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

“Masters” гуруҳида ғолиб учун асосий даъвогар бўлиб турган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суради. “Challenger” гуруҳида эса Жавоҳир Синдоров америкалик Абиманю Мишрага қарши ўйнайди.

Ортда қолган саккиз турдан сўнг Нодирбек Абдусатторов 6 очко билан ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб турибди. Синдоров эса 8 та имкониятдан 5 очко жамғариб 4-ўринни банд этган. 

Маълумот учун, “Tata Steel Chess” мусобақасининг амалдаги ғолиби норвегиялик Магнус Карлсен ҳисобланади. Жорий турнирнинг 5-турида у Абдусатторовга имкониятни бой бериб, ғолиблик учун имкониятларини кескин пасайтириб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов Синдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг