Буддистлар маъбадида чиққан ёнғинда 5 киши ҳалок бўлди
Олам
−
20 Февраль 2897 1 дақиқа
Бугун, 20 февраль куни Япониянинг ғарбий қисмидаги Ямагучи префектурасидаги буддистлар ибодатхонасида содир бўлган ёнғинда беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Kyodo” ахборот агентлиги хабар берди.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, марҳумлар Симоносеки шаҳридаги икки қаватли ёғоч ибодатхонада яшаган. Ёнғин ўт ўчириш бўлимига хабар берилганидан уч соат ўтгач ўчирилган.
“Ёнғин соат 5:40 атрофида, гувоҳ маҳаллий ўт ўчириш бўлимига қўнғироқ қилганидан уч соат ўтгач, ўчирилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда қишки бўрон қурбонлари сони 30 кишига етгани хабар қилинган эди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь