Бу йил ўқишни кўчиришда сертификатлар тан олинадими?
Жамият
−
13 июл 2138 2 дақиқа
Жорий йилдан бошлаб ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар инобатга олинади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Вазирликка кўра, ижтимоий тармоқларда хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларига ўқишни кўчириш жараёнида миллий ва халқаро сертификатларнинг инобатга олиниши юзасидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда.
Билдирилишича, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 11 июндаги “Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 299-сон қарорига мувофиқ, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчиришда чет тили ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл бериш тартиби жорий этилган.
Мазкур қарор 2026 йил 12 июндан кучга кирган ва унинг талаблари жорий йилдаги ўқишни кўчириш жараёнида ҳам тўлиқ қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026-2027 ўқув йилида барча фанлардан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган 12 минг 997 нафар абитуриент тест синовларидан озод қилиниб, бевосита олий таълим муассасаларига қабул танловининг кейинги босқичига ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТошкентдаги уйга ўт кетди
14 июл