“Бу рақамлар бизни қониқтирмайди”. Мирзиёев иқтисодни ривожлантириш бўйича вазифаларни белгилаб берди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.

Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарликни олади.

Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган КПИ ижросини жойида ташкил қилади.

Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.

Шунингдек, Президент 2024 йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича турган устувор вазифаларни белгилаб берди.

Жорий йилда ялпи ички маҳсулотни камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш режа қилинган.

Лекин, ўтган йили саноат 6 фоиз ўсгани билан, ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат 40 фоиздан ошмаётгани кўрсатиб ўтилган.

“Бу рақамлар бизни қониқтирмайди. Булар асосан импортга қарамлик ва энергия истеъмоли юқорилиги ҳамда ортиқча харажатлар кўплиги сабабли бўлмоқда”, дейди давлат раҳбари.

Йирик саноат тармоқларига солиқ юки камайтирилган бўлса-да, кўп тармоқлар давлатга тушумни таъминлаш ўрнига харажатини ошираётгани қайд этилган. Жумладан, 10 та йирик корхонада харажатлар даромаддан тезроқ ўсгани кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев иқтисодни ривожлантириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made