Бу қўлимиздан келади – Комилов Афғонистонга тинчлик ваъда қилди

Жамият

image

Самарқандда Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ва мухолифат (Толибон) ўртасида диолог ташкил этилади. Ушбу ўта муҳим учрашув ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилди. 

“Ўйлайманки, Афғонистон масаласи фақатгина Афғонистоннинг ўзига ёки бизнинг минтақамизга тегишли масала эмас. Бу жуда катта халқаро муаммо. Глобал муаммо, десак ҳам бўлади. Шунинг учун бунда буюк давлатларнинг роли катта. АҚШ, Хитой, Россия, бундан ташқари, ўзимизнинг минтақамиздан катта давлатлар – Ҳиндистон, Покистон, Эрон иштирокида Марказий Осиё давлатлари 40 йилдан кейин Афғонистонга тинчлик ва барқарорликни олиб келишга биргаликда ҳаракат қиламиз. Бу қўлимиздан келади деб ишонаман”, дейди Абдулазиз Комилов. 

2018 йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтган эди. Ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ҳам иштирок этган эди.
 
Маълумот учун, “Толибон” ҳаракати Афғонистон жануби-ғарбида муқим ўрнашган бўлиб, асосан таркиби мамлакатдаги пуштун қабилаларига мансуб аъзолардан ташкил топган.
 
Ҳукуматдан ўрин талаб қилаётган “Толибон” бугунга қадар Афғонистоннинг ичкарисида кўплаб қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириб келмоқда. Энг эътиборли жиҳати шуки, ушбу ҳаракат Ҳиббатуллоҳ Оҳундзода бошчилигида мамлакатнинг 60 фоиз ҳудудида фаолият олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг