Бу қабиҳлик – АҚШ Рушдийга суиқасдда Эроннинг “қўли борлигини” иддао қилди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг британиялик ёзувчи Салмон Рушдийга қилинган ҳужумда фақатгина унинг ўзи айбдор экани ҳақидаги баёноти асоссиз. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс кеча, 16 август куни брифингда шундаф фикр билдирди.

“У жирканчлик. У қабиҳлик. Биз буни қоралаймиз”, деган у Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани Чафийнинг баёнотларини шарҳлар экан.

Давлат департаменти расмийси Эрондаги тузум узоқ йиллар давомида Рушдийнинг ҳаётига асосий таҳдид бўлиб келган.

“Ва ҳеч кимга сир эмаски, Эрон режими йиллар давомида унинг (ёзувчи) ҳаётига таҳдидларнинг марказида бўлган. Биз биринчи фатво чиқарилганидан бери Эрон расмийлари йиллар давомида зўравонлик қўзғатмоқчи бўлганини эшитдик Шуни айтмоқчимизки, бу биз чидашимиз мумкин бўлган нарса эмас”, дея қўшимча қилди дипломат ва Эрон ташқи ишлар вазирлиги баёнотини ичиқоралик деб атаган.

У АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тегишли суриштируви бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

Ёзувчига қилинган ҳужум муносабати билан Давлат департаменти вакилидан Озарбайжон фуқароси экани айтилаётган 23 ёшли Холид Меҳдиевнинг ҳибсга олинишига изоҳ бериш сўралган. У Эрон ҳукуматини танқид қилувчи журналист ва ҳуқуқ фаоли Масиҳ Алинежаднинг уйи ёнида ўқланган АК-47 автомати билан ҳибсга олинган.

“Биз қайсидир маънода буни (ёзувчига суиқасд – таҳр.) трансмиллий репрессия, трансмиллий тажовузга уриниш деб биламиз. Эрон нафақат репрессияни, балки тажовузкорликни ҳам экспорт қилишга интилаётган кўплаб ҳукуматлардан биридир”, деган Прайс.

Унинг сўзларига кўра, “бундай фаолият давом этса”, айбдорлар “жиддий харажатлар ва оқибатларга” дучор бўлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 август куни “Букер” мукофоти совриндори, ёзувчи, ислом олами вакилларининг қаттиқ танқидига учраган китоб муаллифи Салмон Рушдий Америка Қўшма Штатларида ҳужумга учради. Воқеа Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Чотакуа институтидаги тадбир вақти юз берган. Ёзувчи саҳнада вақти ўтирганлардан бири ёнига чиқиб, уни пичоқлаган. 

Номаълум шахс Рушдийни жамоатчиликка таништириш вақтида унга ҳужум қилган ва калтаклаган. Ҳужум қилган шахс қўлга олинган.

Рушдий Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида туғилган. У 1998 йилда ёзган “Шайтон оятлари” номли романи билан танқидларга учраган. Унинг асарлари Ҳиндистон, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали ва бошқа мамлакатларда тақиқланган.

Роман нашр этилганидан бир йил ўтиб, Эрон етакчиси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий фатво (фармон) чиқариб, китобнинг чиқарилишига алоқадор бўлганларнинг ҳаммасини қатл қилишга буюрган. Эроннинг турли жамғармалари Рушдийнинг боши учун мукофотни 3,3 млн долларгача кўтарган.

Шундан сўнг, Ғарб мамлакатларида, хусусан, АҚШ ва Британиядаги мазкур китоб сотиладиган дўконларга ўт қўйиш ва ҳужумлар бошланган, Японияда эса китоб таржимаси муаллифи ўлдирилган.

1990 йилда Рушдий Ислом динига ҳурмат сўзларини изҳор қилиб, омма олдида кечирим сўради, бироқ Эрон Ҳукумати фатвони бекор қилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Салмон Рушдий

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг