Ёзувчи Салмон Рушдий бир кўзидан айрилиши мумкин

Олам

image

Ёзувчи Салмон Рушдийни пичоқлаган шахс Нью-Жерси штатида яшовчи 24 ёшли Ҳади Матар бўлиб чиқди. Бу ҳақда Нью-Йорк штати полицияси вакили маълум қилди. 

“Биз ҳужум мотивини аниқлаяпмиз. Унинг ёлғиз ҳаракат қилганига ишонамиз, аммо бу версияни тасдиқлаш учун чоралар кўряпмиз”, дейди полиция ходими.

Унинг қўшимча қилишича, Федерал қидирув бюроси ҳужумни тергов қилишда иштирок этган. 

Reuters” агентлиги ёзувчининг агенти Эндрю Уайлининг баёнотига таяниб, Рушдий сунъий ҳаво мосламаси орқали нафас олаётганини маълум қилди.  

“Хабар яхши эмас. Салмоннинг бир кўзидан айрилиши эҳтимоли бор, қўлидаги нервлар узилиб,  жигари жароҳатланган", дея таъкидлади агентликдан иқтибос келтирган Уайли. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 август куни “Букер” мукофоти совриндори, ёзувчи, ислом олами вакилларининг қаттиқ танқидига учраган китоб муаллифи Салмон Рушдий Америка Қўшма Штатларида ҳужумга учради. Воқеа Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Чотакуа институтидаги тадбир вақти юз берган. Ёзувчи саҳнада вақти ўтирганлардан бири ёнига чиқиб, уни пичоқлаган. 

Номаълум шахс Рушдийни жамоатчиликка таништириш вақтида унга ҳужум қилган ва калтаклаган. Ҳужум қилган шахс қўлга олинган.

Рушдий Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида туғилган. У 1998 йилда ёзган “Шайтон оятлари” номли романи билан танқидларга учраган. Унинг асарлари Ҳиндистон, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали ва бошқа мамлакатларда тақиқланган.

Роман нашр этилганидан бир йил ўтиб, Эрон етакчиси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий фатво (фармон) чиқариб, китобнинг чиқарилишига алоқадор бўлганларнинг ҳаммасини қатл қилишга буюрган. Эроннинг турли жамғармалари Рушдийнинг боши учун мукофотни 3,3 млн долларгача кўтарган.

Шундан сўнг, Ғарб мамлакатларида, хусусан, АҚШ ва Британиядаги мазкур китоб сотиладиган дўконларга ўт қўйиш ва ҳужумлар бошланган, Японияда эса китоб таржимаси муаллифи ўлдирилган.

1990 йилда Рушдий Ислом динига ҳурмат сўзларини изҳор қилиб, омма олдида кечирим сўради, бироқ Эрон Ҳукумати фатвони бекор қилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Салмон Рушдий

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг