Рушдийга қилинган ҳужумда Эрон айбланмоқда. Ёзувчининг аҳволи оғир
Олам
−
15 Август 2022
6343Британиялик ёзувчи Салмон Рушдийга қилинган ҳужумда фақат унинг ўзи, шунингдек, уни қўллаб-қувватлаганлар айбдор. Бу ҳақда бугун, 15 август куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канани Чафий матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Суиқасд билан боғлиқ вазиятда биз ўзи ва унинг тарафдорларидан бошқа ҳеч кимни айбдор ёки гумонланувчи деб ҳисобламаймиз”, дейди у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, ҳеч ким Эронни [ёзувчига суиқасд уюштиришда] айблашга ҳақли эмас.
Гап шундаки, Борис Жонсон истеъфога чиққанидан сўнг, ўзини ҳукмрон Консерватив партия раҳбари ва мамлакат Бош вазири деб даъво қилаётган Буюк Британия Ғазначилигининг собиқ раҳбари Риши Сунак Эронга қарши санкциялар жорий этиш ва Ислом инқилоби посбонлари корпусини террорчилик ташкилоти сифатида тан олишни таклиф қилди. У Нью-Йоркда асли Ҳиндистонда туғилган британиялик ёзувчи Салмон Рушдийга уюштирилган ҳужумга Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси алоқадор деб билмоқда.
Исроил Бош вазири Яир Лапид эса Салмон Рушдийга ҳужумни қоралади.
"Салмон Рушдийга қилинган ҳужум бизнинг эркинлигимиз ва қадриятларимизга қилинган ҳужумдир. Бу Теҳрондаги экстремистик режим томонидан ўнлаб йиллар давомида олиб борилган гижгижлаш натижасидир", дейди Лапид.
Бош вазир Исроил халқи номидан Рушдийга “тўлиқ ва тез тузалиб кетишини” тилади.
Салмон Рушдийнинг ўғли Зафар Рушдийнинг маълум қилишича, айни ватқда ёзувчининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
“Жума куни содир бўлган ҳужумдан сўнг, отам шифохонада оғир аҳволда қолмоқда ва интенсив даволанишни давом эттирмоқда. Кеча у сунъий нафас ва кислород терапиясидан олинганида бир неча сўз айтишга муваффақ бўлганимизда, биз жуда енгиллашдик”, деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 август куни “Букер” мукофоти совриндори, ёзувчи, ислом олами вакилларининг қаттиқ танқидига учраган китоб муаллифи Салмон Рушдий Америка Қўшма Штатларида ҳужумга учради. Воқеа Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Чотакуа институтидаги тадбир вақти юз берган. Ёзувчи саҳнада вақти ўтирганлардан бири ёнига чиқиб, уни пичоқлаган.
Номаълум шахс Рушдийни жамоатчиликка таништириш вақтида унга ҳужум қилган ва калтаклаган. Ҳужум қилган шахс қўлга олинган.
Рушдий Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида туғилган. У 1998 йилда ёзган “Шайтон оятлари” номли романи билан танқидларга учраган. Унинг асарлари Ҳиндистон, Покистон, Саудия Арабистони, Сомали ва бошқа мамлакатларда тақиқланган.
Роман нашр этилганидан бир йил ўтиб, Эрон етакчиси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий фатво (фармон) чиқариб, китобнинг чиқарилишига алоқадор бўлганларнинг ҳаммасини қатл қилишга буюрган. Эроннинг турли жамғармалари Рушдийнинг боши учун мукофотни 3,3 млн долларгача кўтарган.
Шундан сўнг, Ғарб мамлакатларида, хусусан, АҚШ ва Британиядаги мазкур китоб сотиладиган дўконларга ўт қўйиш ва ҳужумлар бошланган, Японияда эса китоб таржимаси муаллифи ўлдирилган.
1990 йилда Рушдий Ислом динига ҳурмат сўзларини изҳор қилиб, омма олдида кечирим сўради, бироқ Эрон Ҳукумати фатвони бекор қилмади.