Бу ғалабани фаолиятимдаги энг ёрқин ғалабаларимдан бири деб айтган бўлардим – Абдусатторов
Спорт
−
20 Январь 2023
8269Нидерландия мезбонлик қилаётган “Tata Steel-2023” халқаро турнирида жаҳон тождори, норвегиялик Магнус Карлсенни қора доналарда мағлубиятга учратган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бу ютуқ фаолиятидаги энг ёрқин ғалаба эмаслигини айтиб ўтди.
“Бу ғалабани фаолиятимдаги энг ёрқин ғалабаларимдан бири деб айтган бўлардим, аммо энг ёрқини эмас. Мусобақа ташкил этилган “Аякс” стадиони жуда ажойиб экан. Даставвал стадион катталигини кўриб ҳайратландим. Жамоалар чемпионатларда тўп сурганида бу стадионни кўргандим. Аниқ эсимда йўқ, лекин шу майдонда “Реал Мадрид” ўйнаган эди”, дейди Абдусатторов.
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек журналистларнинг ўйин ҳақидаги саволларига ҳам жавоб берганди.
Бугун, 20 январь куни нуфузли турнирнинг “Challenger” гуруҳида 6-тур ўйинлари старт олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь