Бу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ – Одилжон Ҳамробеков
Спорт
−
09 Сентябрь
3954Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одилжон Ҳамробеков 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 2-турдан ўрин олган Қирғизистон-Ўзбекистон учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
“Аввало меҳмондўстлик учун миннатдормиз. Бу босқичда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, шундай экан биз ҳам эртанги баҳсда фақат ва фақат ғалаба учун ўйнаймиз ҳамда ўзимиз учун керакли натижа билан ортга қайтишга ҳаракат қиламиз”, дейди Ҳамробеков.
Ҳамробеков жамоаларнинг сўнгги қарама-қаршилиги ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Осиё кубоги олдидан Қирғиз Республикаси жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этганмиз, бироқ ўша баҳс иккала жамоа ҳам кўпроқ жисмоний жиҳатга эътибор қаратган пайтга тўғри келди. Эртанги бўладиган учрашувимиз эса мундиал йўлланмаси учун ҳақиқий саралаш ўйини бўлади. Эртанги учрашувнинг аҳамияти юқори, чунки рақибимиз ўртоқлик ва расмий ўйинларга умуман бошқача тайёргарлик кўради. Ўйлайманки, муросасиз ва қизиқарли баҳс бизни кутиб турибди”, дейди Ҳамробеков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳам Қирғизистон билан баҳс олдидан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарганди.
LiveБарчаси