Британиянинг собиқ бош вазири ТИВга раҳбар бўлди
Олам
−
13 Ноябрь 2023
4493Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон қироллик Ташқи ишлар вазирлигига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир Риши Сунак идорасининг баёнотида айтилади.
“Ҳурматли Дэвид Кэмерон Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт бўйича котиб этиб тайинланди”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, Кэмерон 2010 йилда 44 ёшида Бош вазир этиб сайланиб, 1812 йилдан бери Даунинг-стрит, 10-уйдаги офисни эгаллаган энг ёш сиёсатчига айланган. Кэмерон 2005 йилдан бери Консерватив партияни бошқариб келган. Умуман олганда, у олти йил - 2016 йилгача ҳукумат раҳбари бўлиб ишлаган. Энг муҳими, Кэмерон 2015 йилги сайловларда ғалаба қозонса, Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича референдум ўтказишга ваъда бергани билан ёдда қолган. Партия ғалаба қозонгач, у ўз сўзида турди ва плебиссит уюштирди. Кемероннинг ўзи Brexit'га қарши кампания олиб борганини ҳисобга олиб, у истеъфога чиқди ва парламентни ҳам тарк этди. Шу пайтдан бошлаб у давлат сиёсатига аралашмасди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Риши Cунак Ички ишлар вазирини ишдан бўшатган ва унинг ўрнига Ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келган Жеймс Клеверлини тайинлаганди.
LiveБарчаси