Британияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британиянинг 16 нафар фуқаросида коронавируснинг янги штамми аниқланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда

Қайд этилишича, коронавируснинг янги SARS-CoV-2 вариантига ҳали ном берилмаган. Аммо шифокорлар уни “турист” деб аташади. Бунга сабаб коронавирус билан касалланган шахслар хориждан қайтган. 

Англия соғликни сақлаш агентлигининг таъкидлашича, ушбу мутацияга  B.1.621 рақам берилган. Ҳозирда ушбу штамм ўрганилмоқда. 

Энди мутахассислар ушбу янги штамм вирусга қандай таъсир кўрсатишини ўрганишлари керак. Мутахассисларнинг фикрига кўра, мавжуд бўлган вакциналар  B.1.621 штаммидан ҳимоя қила олади дейишга ҳали эрта.

Айтиш жоизки, ҳозирда бутун дунёда коронавируснинг “дельта” штамми кенг тарқалмоқда ва бу штамм бошқаларига қараганда анча хавфлироқ. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларининг таъкидлашича, ушбу штамм бошқа штаммларга доминантлик қилиши мумкин.

“Ушбу штамм Европа давлатларида аллақачон аниқланган ва янги рақобатдош вирус пайдо бўлмагунгача тарқалишда давом этаверади”, дейди Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти ўз баёнотида. 

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус яқинда коронавируснинг “дельта” штаммидан ҳам хавфли штамми пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия янги штамм

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг