Яқинда коронавируснинг хавфли штамми пайдо бўлиши мумкин — ЖССТ
Олам
−
21 Июль 2021
9271Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус яқинда коронавируснинг “дельта” штаммидан ҳам хавфли штамми пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Гебрейесус бу ҳақда Токиода, Халқаро олимпия қўмитасининг 138-сессиясида гапирди.
“Тарқалиш қанчалик кенг бўлса, шунчалик кўп хавфли вариантлар пайдо бўлади”, деган Гебрейесус.
Унинг таъкидлашича, ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизини эмлашгина коронавирус пандемиясини тўхтата олади. Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ушбу босқичда дунё пандемия билан курашмаяпти.
“Мендан тез-тез пандемия қачон тугайди, деб сўрашади. Ҳақиқатан ҳам, COVID ва пандемия биз учун кўплаб саволлар туғдирди. Пандемия бу синовдир”, деган Гебрейесус.
Шунингдек, Гебрейесус нутқ сўзлаётган пайтида неча киши коронавирусдан вафот этишини айтган.
“Менинг нутқим давомида COVID-19 дан юз киши вафот этади, 8 август куни Олимпия олови ўчгунча эса дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ одам коронавирусдан вафот этади”, деган ЖССТ раҳбари.
Аввалроқ, Гебрейесус дунёда коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланаётгани ҳақида маълум қилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 192 млн 274 минг 819 кишига етган. 4 млн 133 минг 943 киши касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь