Британияда AstraZeneca вакцинациясидан сўнг тромбознинг 30 та ҳолати қайд этилди
Олам
−
02 Апрель 2021
4341Буюк Британиянинг Дори воситалари ва соғлиқни сақлаш маҳсулотлари маъмурияти Англия-Швеция компанияси AstraZeneca томонидан ишлаб чиқилган вакцина билан эмлашдан сўнг тромбознинг 30 та ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда ҳафталик тадқиқотларга таяниб, РБК хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мутахассислар 24 мартга қадар қон қуйқалари ва тромбоцитлар миқдори пастлиги ҳақидаги ҳисоботларни кўриб чиққан. Улардан 22 таси мия веноз синус тромбозига тегишли. Pfizer-BioNTech билан эмланганида бундай ҳолатлар қайд этилмаган.
24 март ҳолатига кўра, қиролликда 18,1 миллион киши COVID-19 га қарши эмланган.
Мамлакатлар AstraZeneca вакцинаси билан март ойида эмланган одамларда қон қуйқалари ва қон кетишининг бузилиши каби жиддий ножўя таъсирлар кузатилгани туфайли уни бекор қила бошлади. Баъзи ҳолларда, улар ўлим билан ҳам тугаган. Хусусан, Норвегия, Швеция, Финляндия, Исландия ва Ирландия, Германия, Франция, Испания инглиз-швед дори воситаси билан эмлашни тўхтатган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 апрелдан Ўзбекистонда ҳам коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Мамлакатда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланилмоқда.
Аввалроқ, Ҳиндистондан 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинганди.
Жорий йилнинг июнь ойигача Ўзбекистонга яна 5,5 млн доза коронавирусга қарши вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь