Британияда Ассанжнинг экстрадициясига қарши чиқишди

Олам

image

Британия Миллий Журналистлар Уюшмаси WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилмаслик тўғрисида резолюция эълон қилди.

Ҳужжат матнида таъкидланганидек, Ассанж "Ғарб мамлакатларида матбуотга таҳдидлар кучайган даврда, газета ва радиоэшиттириш компанияларига қилинган рейдларда, ҳукумат матбуотни "халқ душмани" эканлиги ҳақидаги баёнотларида айбланмоқда”.

Таъкидланишича, унинг экстрадицияси хавфли ҳолатга айланиб, матбуот эркинлигининг сусайишига олиб келиши мумкин.

“Кенгаш Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилинишига қарши қарор қабул қилди ва Ички ишлар вазирига, ички ишлар вазири ўринбосарига ва адлия вазири ўринбосарига Миллий журналистлар иттифоқининг позициясини кўрсатган ҳолда хат ёзди", дейилади қарорда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Буюк Британияда WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг экстрадицияси бўйича суд жараёни бошланган эди.

Маълумот ўрнида, 2010 йилда Швецияда Aссанжни жинсий зўрлашда айблашди. Лондонда бўлганида, у ўз ихтиёри билан полицияга таслим бўлди, ҳибсга олинди ва гаров эвазига қўйиб юборилди. 2011 йилда Aссанжни Швецияга топшириш тўғрисида қарор қабул қилинди. У эса, ўз навбатида, апелляция берди. 2012 йил 19 июнь куни Эквадорнинг Лондондаги элчихонасига беркинди ва сиёсий бошпана сўради.

2019 йил май ойи охирида AҚШ ҳукумати Aссанжни жосуслик ва махфий маълумотларни ошкор қилишда айблади. Агар у AҚШга экстрадиция қилинадиган бўлса, 175 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Жулиан Ассанж

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг