Ассанж Лондон Олий судига такроран аппеляция киритди

Олам 4099
image

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳимоячиси Британия ички ишлар вазири Прити Пателнинг журналистни АҚШга экстрадиция қилиш ҳақидаги қарори устидан Лондон Олий судига иккинчи аппеляция берди. 

“Бугун, 2022 йил 26 август Жулиан Ассанж Олий судга якуний апелляция аризасини топширди. Айбланувчилар – АҚШ ҳукумати ва Ички ишлар вазири Прити Пател”, дейди WikiLeaks жумадан шанбага ўтар кечаси. 

Унда қайд этилишича, шикоят иш бўйича австралиялик журналист фойдасига ўйнаши керак бўлган “муҳим янги далиллар”ни ўз ичига олади, бироқ ташкилот тафсилотларни ошкор қилмаган. 

1 июль куни BBC радиоэшиттириш корпорацияси Лондон Олий судига таяниб, Ассанжнинг адвокатлари Пателнинг WikiLeaks асосчисини АҚШга экстрадиция қилиш қарори устидан шикоят қилишаётгани ҳақида хабар берди. Эндиликда суд апелляция шикоятини кўриб чиқиш мумкинми ёки йўқлигини аниқлаши кераклиги таъкидланди. Назарий жиҳатдан, австралиялик ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида қарорга эътироз билдириш имкониятига эга. 

Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги вакили 17 июнь куни Пател Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорни Вестминстер магистратура суди ва Лондон Олий суди ишни кўриб чиққандан сўнг қабул қилганини айтди. Қироллик Ички ишлар вазирлиги Британия судлари Ассанжнинг экстрадиция қилиниши “репрессив, адолатсиз чора бўлади ёки суд жараёни ноқонуний мақсадларда қўлланилади” деган хулосага келмаганига эътибор қаратди. WikiLeaks аввалроқ австралияликларнинг таъқиб қилиниши “ҳар доим сиёсий масала бўлиб келганини” таъкидлаган эди.  

Қўшма Штатларда 51 ёшли АссанжАмерика тарихидаги махфий маълумотларни ошкор қилишнинг энг йирик иши билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда. Унга қўйилган айбловлар бўйича у 175 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Май ойида Лондондаги Вестминстер магистратура суди Олий суд қароридан сўнг Ассанжни АҚШга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарган эди. Охирги уч йил давомида Ассанж Лондоннинг Белмарш юқори хавфсизлик қамоқхонасида сақланмоқда.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.1
t
×