Британияда 82 киши оздирувчи доридан вафот этди
Олам
−
25 Февраль
2830Буюк Британияда қандли диабет ва вазн йўқотиш учун дори қабул қилиб, вафот этганлар сони 82 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Дорилар ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларини назорат қилиш агентлиги маълумотларига таяниб, “Independent ” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Буюк Британия Дорилар ва соғлиқни сақлаш маҳсулотларини назорат қилиш агентлиги жорий йилнинг 31 январигача Даниянинг Novo Nordisk компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Wegovy ва Ozempic ҳамда АҚШнинг Elo Lilly фармацевтика компанияси ишлаб чиқарган Mounjaro препаратидан ўлганлар сонини ҳисоблаган. Унга кўра, вазн йўқотиш учун бу дориларни қабул қилиб ўлганлар 22 кишини қайд этган бўлса, яна 60 та ўлим 2-тоифа диабетни даволаш учун ушбу дориларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган.
“Вазн йўқотувчи дорилар ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин ва уларни онлайн олишдан аввал, малакали соғлиқни сақлаш мутахассиси билан маслаҳатлашишни тавсия берамиз” , дейди NHS тиббиёт директори, профессор Стивен Пауис
Ozempic ва Wegovy дориларини ишлаб чиқарадиган Novo Nordisk компанияси вакилининг таъкидлашича, дорилар тасдиқланган кўрсаткичлар бўйича олиниши ва соғлиқни сақлаш мутахассиси томонидан назорат қилиниши керак.
“Бемор хавфсизлиги Novo Nordisk учун жуда муҳим. Биз доимий равишда сотиладиган бу дори воситаларининг хавфсизлиги бўйича маълумотларни йиғамиз ва беморлар хавфсизлигини таъминлаш учун расмийлар билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Ушбу иш доирасида биз мунтазам дори воситаларининг ножўя таъсирлари ҳақидаги хабарларни кузатишда давом этамиз”, дея қўшимча қилган компания вакили.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Буюк Британия ортиқча вазнли беморларнинг иш жойига қайтишига ёрдам берадиган вазн йўқотувчи дорини синовдан ўтказишга тайёрланаётгани хабар қилинганди.
Бунёд Келдибоев
LiveБарчаси