Британияда 113 йил олдин ижарага олинган китоб кутубхонага қайтарилди
Олам
−
19 Октябрь
5202Биринчи жаҳон уруши даврида Буюк Британиянинг Оксфорд шаҳридаги коллежда ўқиган ва 1916 йилда урушда ҳалок бўлган Леонард Эвбанк исмли мактаб ўқувчиси ижарага олган “Байроннинг шеърлари” китоби кутубхонага қайтарилди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, “Байроннинг шеърлари” китоби Уэльс жанубидаги Кармартенширда яшовчи одам томонидан топилган ва у китобни Камбриж яқинидаги Уайтхейвендаги “St Bees” мактабига қайтарган.
Қайд этилишича, мовий матога ўралган китобнинг ичида Леонард Эвбанк исми ва 1911 йил 25 сентябрь санаси ёзилган. Эвбанк 1893 йилда туғилган бўлиб, 1902-1911 йилларда “St Bees” мактабида таҳсил олган, сўнгра Оксфорддаги “Queen’s” коллежида ўқиган.
“Биринчи жаҳон урушидан олдин мактаб кутубхонасидан ижарага олинган китоб ниҳоят қайтарилди – I асрдан кўпроқ вақт кечикиб”, дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, Эвбанкнинг кўзлари яхши кўрмаганига қарамай, 1915 йилда Биринчи жаҳон урушида қатнашиш учун 15-чегара полкига ёлланган. У 1916 йил 23 февралда жангда бошига ўқ тегиб ҳалок бўлган ва Ипрдаги 2 463 нафар аскарнинг қабри жойлашган “Railway Dugouts” қабристонига дафн этилган.
Эвбанк “St Bees” мактабининг фахрийлар рўйхатига “инглиз, жасур, ҳалол ва содиқ” таърифи билан киритилган.
Мактаб директори Эндрю Кипнинг айтишича, китобнинг қайтарилиши мактаб учун катта шараф бўлган.
“I аср ўтиб “St Bees” тарихининг бир қисми бизга қайтганини ўйлаш ажойиб”, дейди у.
Маълумот учун, “St Bees” – 430 ёшдаги кунлик таълим берувчи мактаб бўлиб, ўқиш учун йилига 16 мингдан 40 минг фунт стерлинггача пул тўлаш керак. Машҳур актёр ва ёзувчи Роуэн Аткинсон шу мактаб битирувчиларидан бўлиб, у билан бирга Кембриж университетининг икки собиқ вице-канцлери, бир қатор профессорлар ва учта Виктория хочи совриндорлари ҳам шу мактабни битирган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь