Британияда 102 ёшли аёл туғилган кунида парашютдан сакради (видео)
Бу қизиқ
−
27 Август
4588Буюк Британияда 102 ёшли аёл туғилган кунини парашютдан сакраб нишонлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Нашрга кўра, бу орқали у 102 ёшида самолётдан сакраб тушган мамлакатдаги энг кекса парашютчига айланди. Аёлнинг исми Манэтте Бэйли бўлиб, унинг бундай ноодатий қийинчиликларни ўзида синаб кўриши биринчи марта эмас. Жумладан, 2022 йилда 100 ёшини нишонлаш учун Ferrari’да 130 миля тезликда машина ҳайдаган.
Парашютдан сакраш орқали у кекса, ногирон одамлар ҳам қўлидан ҳар қандай қийинчиликни эплай олишини кўрсатиб қўйишни хоҳлаган.
“Сакраётганимда бу бироз қўрқинчли туюлди. Буни тан олишим керак. Аммо мен буни уддалайман, дея ният қилдим. Кўзларимни қаттиқ юмиб олдим. Ва, ўйлайманки, буни эпладим. Мен шунчаки 80 ва 90 га яқинлашаётган бошқа одамлар ҳам ҳеч нарсадан воз кечмасликларини хоҳлайман. Фақат давом этиш керак”, деган кекса аёл.
Нашр олган маълумотларга қараганда, Манэтте Бэйли ҳатто бир марта парашютчига турмушга чиққан ва Иккинчи жаҳон уруши пайтида аёллар қироллик денгиз хизматида хизмат қилган. Лекин шу пайтгача ҳеч қачон тепадан сакраб кўрмаган ва у буни 102 ёшида қўрқмасдан қила олди.
Аёл бундай мураккаб ишларни хайрия учун қилаётганини билдирган.
“Мен буни хайрия қиляпман. Йиғилган пулларни қишлоғимизнинг маркази, яъни қўшнилар йиғиладиган ягона марказ ҳамда нейрон касалликлари ассоциациясига бермоқчиман. Чунки менинг жияним касалликдан азоб чекмоқда ва тадқиқот учун маблағ керак”, дейди аёл.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайёрадаги энг кекса эркак, британиялик Жон Альфред Тиннисвуд ўзининг туғилган кунини нишонлаганди.
LiveБарчаси