Британия Украинага салкам 800 млн долларлик ёрдам пакетини эълон қилди

Олам

image

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми Украинага ташрифи чоғида мамлакатни қўллаб-қувватлаш учун 600 миллион фунт стерлинг (782 миллион доллар) ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда Британия Вазирлар Маҳкамаси сайтида хабар берилди.

"Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми Украинага 600 миллион фунт стерлингдан ортиқ ёрдам пакетини эълон қилди", дейилади баёнотда.

Баёнотда ёзилишича, бугун, 11 сентябрь куни Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга қўшма ташрифида икки мамлакатнинг Украинани қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Ушбу сафар Дэвид Лэмми ва Энтони Блинкеннинг Украинага биринчи қўшма ташрифи бўлиб, Британия ва АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлашга бўлган қатъий қарорини билдиради.

“Бу жуфтлик Украинанинг ўз чегаралари ва мустақиллигини ҳимоя қилишнинг доимий барқарорлигини биринчи ўринга қўяди. Улар Президент Зеленский ва Ташқи ишлар вазири Сибига билан кўришиб, янги ҳамкасби билан учрашган биринчи Ташқи ишлар вазирларига айланишди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 250 миллион доллар миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Британия ёрдам пакети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made