Британия Украинага Brimstone ракеталарини юборади 

Олам

image

Буюк Британия бир неча ҳафта ичида Украинага юқори технологияли ракеталар етказиб бера олади. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи маълум қилди. 

“Биз Мудофаа вазири бу имкониятни тасдиқлаш учун парламентга баёнот билан чиқишини кутган эдик. Аммо техник ходимларимиз ишлаётган тезлиги туфайли мен парламентга бир неча ҳафта ичида Brimstone ракеталарини етказиб бера олишимиз ҳақида маълум қилишдан мамнунман”, деган Хиппи парламентдаги баёнотида. 

Хиппига кўра, Украина яқинда ердаги нишонларни йўқ қилиш учун узоқ масофага учувчи оператив-тактик ракеталарни етказиб беришни сўраган. Британия ҳукумати эса бу борада Brimstone ракеталарини етказиб бериш масаласини ўрганмоқда. 

Brimstone — юқори технологияли “ҳаво-ер” синфидаги ракета. У Британия ҳарбий ҳаво кучлари учун MBDA халқаро консорциуми томонидан ишлаб чиқилган. 

Аввалроқ, Украина Қуролли Кучлари (УҚК) Буюк Британиядан Starstreak ракеталари билан жиҳозланган Stormer ўзиюрар зенит қуролларини олиши ва ускуналар бепул етказилиши ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 22 апрель куни Буюк Британия Бош вазири украиналик ҳарбийлар Британия ва Польшада тайёргарликдан ўтаётганини маълум қилди. Украина Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари Британия бронетранспортёрлари (БТР) ва зенит тизимларини бошқариш бўйича ўқитилган. 

Бундан ташқари, Буюк Британия Украинага камида 120 та машина юборишга рози бўлди, улардан 80 таси Mastiff, Husky ва Wolfhound русумидаги зирҳли машиналар бўлиб, улар фронт орти ва фронтда фойдаланиш учун мўлжалланганшунингдек, 40 та Samaritan, Spartan ва Samson автомобиллари бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг