Британия Путин ва Лавровнинг қизларига санкция киритди
Олам
−
08 Апрель 2022
5185Буюк Британия Россия фуқаролари Мария Воронцова, Катерина Тихонова ва Екатерина Винокуровага нисбатан шахсий чекловлар қўйиш орқали Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати сайтида янгиланган санкциялар рўйхатида айтилган.
Чекловчи чоралар мамлакатга киришни тақиқлашни ва агар улар топилса, активларни музлатишни назарда тутади. Қайд этилишича, ушбу фуқароларнинг “қора рўйхат”га киритилиши Россиянинг “Украинани беқарорлаштириш ёки Украина ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказиш ёки унга таҳдид соладиган ҳаракатлари”ни тўхтатишга қаратилган.
Британия Ташқи ишлар вазирлиги бу шахсларни “Президент Путиннинг қизлари” ва “Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг қизи” деб атаган.
Шу билан бирга, санаб ўтилган одамлар ва Украинадаги воқеалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа кўрсатилмаган.
Умуман олганда, жорий йилнинг 24 февралидан бери Буюк Британия 1,2 мингдан ортиқ россиялик сиёсатчилар, бизнесменлар, амалдорлар, журналистлар ва корхоналарга қарши санкциялар киритди. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жами активлари 940 миллиард фунт стерлинг (1,2 триллион доллар) бўлган 18 та Россия банки, шунингдек, Лондон томонидан умумий активлари 170 миллиард фунт стерлинг (220 миллиард доллар) деб баҳоланган 82 нафар “олигарх ва уларнинг оила аъзолари” санкциялар остида қолган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь