Британия Хитойга нисбатан санкциялар жорий қилмоқчи

Олам

image

Буюк Британия ҳукумати “Хитой томонидан қўллаб-қувватланган” хакерлар британиялик парламентарийларга қарши киберҳужумлар уюштиргани сабабли унга қарши санкциялар жорий қилмоқчи. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Sky News” телеканали хабар берди.

Чекловлар бугун, 25 март куни эълон қилиниши мумкин. Қайд этилишича, хитойлик хакерлар Буюк Британия Сайлов комиссияси серверларини бузиб киришга ҳамда Жамоат палатаси ва Лордлар палатаси айрим аъзоларининг шахсий маълумотларига киришга ҳаракат қилган. Шу муносабат билан парламент Жамоат палатаси Ташқи ишлар қўмитаси раиси Алиша Кернс ҳукуматни Хитойга нисбатан сиёсатини янада аниқроқ шакллантиришга чақирди.

"Электрон почта манзилларимга Хитойдан келаётган киберҳужумларни бошдан кечирдим. Таҳдид ҳақиқат, улар бизнинг демократиямизга путур етказмоқчи. Агар бизда бутун мамлакат атрофида бирлаша оладиган давлат стратегияси бўлмаса, барқарорлик борасида бўшлиқлар пайдо бўлади, бу эса бизни ҳимоясиз қилади", дейди Кернс.

“The Sunday Times” нашрининг ёзишича, хакерлар Консерватив партиянинг собиқ етакчиси Иэн Дункан Смит, Жамоат палатасининг ички ишлар қўмитаси собиқ раиси Тим Лотон, Лордлар палатаси аъзоси Дэвид Элтон ва Шотландия миллий партияси депутати Стюарт МакДональдга зарар етказган. 

“Sky News”нинг хабар беришича, Бирлашган Қироллик Бош вазири ўринбосари Оливер Доуден бугун, 25 март куни Жамоат палатаси спикери Линдси Хойлдан Хитой бўйича баёнот беришга рухсат беришни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия санкция Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг