Британия қироли Чарльз III вафот этгани айтилмоқда
Олам
−
18 Март
23084Буюк Британия қироли Чарльз III вафот этгани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда шу ҳақдаги хабарлар тарқалди.
Хабарларда Букингем саройи расмий саҳифасида берилган расмий баёнот расми келтирилган.
“Қирол кеча тушдан кейин кутилмаганда вафот этди”, дейилади хабарда.
Бироқ ҳозирда Букингем саройи расмий саҳифасида бундай баёнот мавжуд эмас.
Елизавета II нинг ўғли тахтга бир йилдан камроқ вақт олдин ўтирганди. 75 ёшли қиролнинг тож кийиш маросими 2023 йил 6 майда бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британия қироли Чарльз III да саратон аниқлангани ҳақида хабар бергандик. Шундан сўнг, бир неча сиёсатчилар, жумладан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Чарльз III га мактуб ёзиб, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Маҳаллий нашрлар Британия қироли тожни меросхўри шаҳзода Уильямга топшириш режасини ишлаб чиқаётгани ва бу қиролнинг саройдан бош олиб кетган кенжа ўғли шаҳзода Гарридан сир сақланаётганини ёзди. Тахт вориси ҳақидаги қонунга кўра, Чарльзнинг тўнғич ўғли, шаҳзода Уилям Буюк Британиянинг кейинги қироли бўлиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь