Британия ҳукумати аҳолини урушга тайёр туришга чақирди

Олам

image
“Жуда катта уруш бошланиши мумкин”. БМТ инсониятни огоҳлантирди north_east

“Жуда катта уруш бошланиши мумкин”. БМТ инсониятни огоҳлантирди

Буюк Британия ҳукумати кўп йиллардан бери биринчи марта йирик қуролли низо учун мўлжалланган миллий ҳаракатлар режасини янгилади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Янгиланган ҳужжатга кўра, мамлакат фуқароларига шу каби вазиятда консервалар ва ичимлик суви заҳирасини ғамлаш тавсия этилади. Ҳукумат амалда аҳолини эҳтимолий урушга тайёргарлик кўришга чақирмоқда.

Ушбу тавсияларга Буюк Британия Қуролли кучлари қўмондони Ричард Найтоннинг баёноти алоҳида кескинлик бағишламоқда. Унинг сўзларига кўра, Россия томонидан бўлаётган таҳдид сабабли мамлакат унинг 35 йиллик хизмати давомидаги энг хавфли вазиятда турибди.

Йирик низо юз учун миллий ҳаракатлар режасининг янгиланиши кўп йиллар давомидаги биринчи шундай қадам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германияда Россиянинг НАТО давлатларидан бирига ҳужум қилиши эҳтимолига қарши шифохоналар минглаб ярадор ҳарбийларни қабул қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг