“Британча” штамм коронавируснинг ягона мутацияси бўлиб қолмайди – Отабеков
Жамият
−
01 Февраль 2021
6519Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков коронавируснинг “британча” штамми билан касалланганда қандай белгилар кузатилиши ҳақида маълумот берди.
“Aслини олганда бу коронавируснинг озгина ўзгарган варианти. Коронавирус касаллиги эмас умуман вирусларнинг ҳаммаси ўзгариб туришга мойил. Вирус ўзгаришига мойиллик шу даражада кучли-ки, улар ҳар ойда ўзгариб туриши мумкин. Aгар биз ҳар бир мутация жараёни ва ўзгарувчанликни кузатадиган бўлсак, коронавирусни бир нешта штаммларини аниқлаган бўлар эдик.
Ўзгарувчанлик, яъни мутация ҳақида гап кетганда икки жиҳатга эътибор беришимиз керак. Бу модификацион ўзгарувчанлик ва мутацион ўзгарувчанлик. Модификацион ўзгарувчилар бу наслдан-наслга ўтмайдиган, вақтинчалик намоён бўладиган мутацияга ҳос бўлган белгилардир”, дейди Отабеков.
Мутахассисга кўра, вируслар нусха кўчириш йўли билан кўпаяди. Вирусда бўлиниб, уруғланиб кўпайиш каби жараёнлар кечмайди. Нусха кўчирган вақтда вирус қайси шаклда бўлса, шу ҳолда нусха кўчирилади. Шунинг учун ҳам организмдаги вируслар юкламаси ҳақида гапирилган вақтда нусхалар сонидан келиб чиқиб унга баҳо берилади.
“Ҳозирги кунда шифокорлар бир неча минглаб беморларни кузатиш орқали “британча” штамм билан чақирилган касалликда, дастлабки клиник белгилар кўпроқ бош оғриғи, мушаклардаги оғриқ, тез бошланган ва тез авжига чиққан йўталда намоён бўлади. Коронавируснинг асл штаммида учраган ҳид ва таъм билмаслик ҳолатлари камроқ учрайди. Бошқа кўрсаткичлар қарийб бир-бирига яқин бўлган ҳолда клиник белгилар кузатилган.
Мутахассиалар ҳозирги кунда эътироф этаётган жиҳат бу касаллик коронавируснинг COVID-19 штаммига қараганда тезроқ тарқалиш хусусияти ва болаларга ҳам тез юқиши билан ажраб туради. Назаримда охирги “британча” шатмм коронавируснинг ягона мутацияси бўлиб қолмайди. Негаки коронавирус ҳам “британча” штамм ҳам изланишда. У янги-янги вирусларни пайдо қилиш орқали ўзини ҳимоя қиляпти. Шундай экан бу каби ҳолатларга тўғри муносабатда бўлишимиз ва жиидий фожия ясамасдан, мутахассилар фикрига қулоқ тутишимиз фойдали”, дея сўзини якунлади Отабеков.