BRICS Яқин Шарқдаги уруш бўйича қўшма декларация қабул қилди
Олам
−
17:28 885 2 дақиқа
BRICS давлатлари Яқин Шарқда давом этаётган уруш юзасидан “чуқур ташвиш” билдириб, томонларни максимал даражада вазминликка чақирди. Бу ҳақда тузилма томонидан қабул қилинган Яқин Шарқдаги уруш бўйича қўшма декларацияда қайд этилди.
Маълум қилинишича, еегишли қўшма декларация BRICS давлатлари раҳбарларининг Нью-Деҳлидаги йиллик саммитининг биринчи куни – кеча, 12 сентябрда бир овоздан қабул қилинган.
“Яқин Шарқда кескинликнинг давом этаётганидан чуқур ташвиш билдирамиз... максимал даражада вазминлик кўрсатишга, вазиятни янада оғирлаштириши мумкин бўлган ҳаракатлардан қочишга чақирамиз”, дейилади Нью-Деҳли декларациясида.
Декларацияда, шунингдек, халқаро низоларни мулоқот, маслаҳатлашув ва дипломатия орқали тинч йўл билан ҳал қилишга содиқлик яна бир бор тасдиқланган.
Ҳужжат АҚШ ва Эрон ўртасида август ойининг катта қисмидаги танаффусдан кейин ўзаро зарбалар яна тикланган бир пайтда қабул қилинди.
BRICS таркибида Эрон билан бир қаторда АҚШнинг яқин ҳамкори ҳисобланган Бирлашган Араб Амирликлари ҳам бор. Шу сабабли Нью-Деҳли саммитда барча аъзоларни ягона баёнот атрофида бирлаштириш мураккаб бўлиши мумкинлиги кутилган эди.
BRICS давлатлари, шунингдек, савдони бузиб кўрсатувчи “бир томонлама тариф ва нотариф чоралар” кўпайиб бораётганидан хавотир билдирган. Бу баёнот АҚШнинг Эронга қарши санкциялари, шунингдек, Россияга Украинадаги уруш сабаб қўлланаётган чоралар фонида янграган.
Маълумот учун, айни пайтда BRICS таркибига Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Миср, Эфиопия, Индонезия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари киради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 сентябрь куни BRICS саммитида қатнашиш учун Ҳиндистонга ташриф буюрган Хитой раисининг махсус автоулови ОАВда қизғин муҳокама қилинганди.
Live
Барчаси