BRICS саммитига борганлар қандай таомлар билан сийланди? 

Олам

image

Кеча, 23 октябрь куни Қозон шаҳрида BRICS саммити доирасида турли давлат раҳбарларининг учрашувлари бўлиб ўтди. Учрашувлардан сўнг етакчилар учун дастурхон ёзилди. “News.ru” нашри саммит иштирокчиларига тақдим этилган таомлар менюсини эълон қилди.

Қайд этилишича, кечки овқат менюсига анъанавий татар таомлари киритилган. Хусусан, уларга қистиби – картошка пюреси билан тўлдирилган анъанавий нон, осетрина балиғи ва қўзиқоринли чучвара, шунингдек, қўзичоқнинг димланган оёғи тортилган.

Қабул маросими “Казан Экспо” майдонида бўлиб ўтган. Меҳмонларни Россия Президенти Владимир Путин кутиб олган.

Маълумот учун, BRICS бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзоларидир.
22-24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида Россия Федерациясининг ассоциацияга раислигининг муҳим воқеаси бўлган BRICS’га аъзо давлатлар раҳбарларининг ўн олтинчи саммити бўлиб ўтмоқда. Унда 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Саммитда иштирок этиш учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Қозонга етиб борди. У саммит доирасида Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, ва Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русеф билан учрашув ўтказганди. Мирзиёев, шунингдек, Татаристон Республикаси Раиси Рустам Миннихонов билан ҳам учрашув ўтказди. Учрашувдан сўнг Ўзбекистон раҳбарини Татаристон Республикасининг давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу мукофотни Татаристон Раиси Рустам Миннихонов тантанали равишда топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

BRICS таомлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг