Бразилияда Telegram блокланди. Бунга сабаб яҳудийларга нисбатан ҳужумлар экани айтилмоқда

Олам

image

Кеча, 26 апрель куни Бразилияда Telegram иловаси вақтинчалик блокланди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди

Қайд этилишича, бунга ҳукумат томонидан Telegram'га эгалик қилувчи компанияга юборилган тармоқдаги неонацистлар ҳақида маълумот беришни сўраб жўнатилган мурожаат жавобсиз қолгани сабаб бўлган. 

Ушбу ҳаракат Бразилия мактабларида кетма-кет содир бўлган ҳужумлардан кейин амалга оширилган. Ҳужумларнинг камида биттаси антисемитистик (яҳудийларга нисбатан душманлик) гуруҳлар билан боғлиқлиги айтилмоқда. 

Мамлакат Адлия вазири Флавио Динонинг маълум қилишича, суд платформани ижтимоий тармоқлардаги неонацистлар фаолияти юзасидан олиб борилаётган терговга бўйсунмагани учун кунига 1 миллион реал (тахминан 198 минг доллар) жаримага тортган ва давлат ҳудудида унинг фаолиятини вақтинчалик тўхатиб туришни буюрган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, шу йилнинг апрель ойи бошида Бразилия жанубидаги Санта-Катерина штатида кичик болта билан қуролланган эркак 4 нафар боғча тарбияланувчисини ўлдирганди. Мамлакатда Telegram'га нисбатан жарима солиниши ҳам янгилик эмас. Шу йилнинг январь ойида Бразилия пойтахтида собиқ президент тарафдорлари тартибсизликлар уюштирганида ҳукумат Telegram'дан бешта аккаунтни блоклашни сўраганди. Шунга қарамай, ҳукуматнинг сўровида айтилган битта аккаунт блокланмай қолганидан сўнг Бразилия суди мессенжерни тергов доирасида қабул қилинган ва жарима солиш учун асос бўлган қарорни шубҳа остига қўйганликда айблаб, 1,2 миллион реал миқдорида жаримага тортган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Telegram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг