Бозорларда гўшт, пиёз ва шакар нархи ошди
Жамият
−
12 Март 2022
17355Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида сўнгги бир ҳафтада гўшт, пиёз ва шакар нархи ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.
Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.
Жорий йил 10 март ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:
• Суякли мол гўшти (1 кг) – 45 000 – 70 000 сўм
• Қўй гўшти (1 кг) – 55 000 – 80000 сўм
• Картошка (1 кг) – 3000 – 7000 сўм
• Пиёз (1 кг) – 1500 – 5000 сўм
• Сабзи (1 кг) – 1000 – 5000 сўм
• Тухум (10 дона) – 6000 – 14000 сўм
• Гуруч (1 кг) – 5000 – 17 500 сўм
• Ўсимлик ёғи (1 л) – 13 600 – 24000 сўм
• Шакар (1 кг) – 8000 – 10500 сўм
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
LiveБарчаси