Бож тўлашдан шартли озод этиладиган товарлар рўйхати тўлдирилди
Жамият
−
26 Май 2020
7052Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатига қўшимча киритилди.
Унга кўра, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилади.
Махсус техника ва технологик ускуналардан кўрсатилган лойиҳалар доирасидан ташқарида фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, божхона тўловлари белгиланган тартибда ундирилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президентининг қарори билан импорт қилинидагина 27 турдаги янги қурилиш ва махсус техникалари ҳамда юк ташиш транспорт воситалари2021 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилганди.
LiveБарчаси