Бойсундаги “заправка”да машина портлаб кетди. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Nexia-2 русумидаги енгил автомашина метан ёқилғиси билан тўлдирилаётган вақтда портлаб кетди ҳамда ушбу портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бойсун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Бойсун тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бе

Қайд этилишича, бугун, 28 июнь куни соат тахминан 7:15 лар атрофида Nexia-2 русумидаги енгил автомашина метан ёқилғиси билан тўлдирилаётган вақтда тўсатдан портлаб кетган. 

Газ тўлдириш жараёни чоғида содир бўлган мазкур ҳалокатли ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро оғир даражада тан жароҳати олган ва шифохонага етказилгунга қадар ҳаётдан кўз юмган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўринишича, портлаш кучли бўлгани сабабли Nexia-2ʼнинг том қисми ва орқа қисми бутунлай парчаланган, машинанинг ўзи эса деярли таниб бўлмас даражага келган.

Билдирилишича, айни дамда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Олот туманида пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиққанди. Ёнғин оқибатида портлаш содир бўлмаган. Ёнғиндан автомобилнинг ён томонидаги газ қуйиш агрегатлари ва суюлтирилган углеводород гази қисман ёнган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бойсун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг