Бухорода пропан “заправка”да ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
24 Май 4308 1 дақиқа
Кеча, 23 май куни Бухоро вилояти Олот туманида пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 21:15 ларда Олот тумани “Жайхунобод” МФЙда жойлашган “Сирож сервис” МЧЖга қарашли пропан газ қуйиш шохобчаси ҳудудида Камаз русумли автомобилга газ қуйиш вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув автоэкипажлари жалб қилинган ва улар соат 21:19 да етиб борган. Ёнғин соат 21:40 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида портлаш содир бўлмаган. Ёнғиндан автомобилнинг ён томонидаги газ қуйиш агрегатлари ва суюлтирилган углеводород гази қисман ёнган.
Дастлабки маълумотга кўра, ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар назоратида. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби газ қуйиш вақтида технологик жараённинг бузилиши деб тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Наманган туманида газ тўлдириш шохобчасида “Жигули” автомобилида ёнғин юзага келган эди. Ёнғин оқибатида фуқаролар куйиб, тан жароҳати олиш ҳолати кузатилмаган ва шохобча биносига зарар етмаган.
Live
Барчаси