Наманганда “заправка”га кирган “Жигули” ёниб кетди
3-саҳифа
−
15 Май
3594Бугун, 15 май куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Наманган туманида газ тўлдириш шохобчасида “Жигули” автомобилида ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Наманган туман ФВБга соат 19:48 да Наманган тумани “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли АГТКШ ҳудудига газ қуйиш учун келган “Жигули” ВАЗ 21-06 русумли автомобилда АГТКШнинг 3-сонли газ қуйиш ускунасидан газ тўлдириб чиқиш вақтида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тушган.
Хабарга асосан ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:48 да етиб бориб, соат 19:53 да ёнғин-қутқарувчилар ва шохобча ишчилари билан биргаликда ёнғин бартараф этилган. Оқибатда автомобиль салонининг қисми тўлиқ ёниб, зарарланган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида фуқаролар куйиб, тан жароҳати олиш ҳолати кузатилмаган ва шохобча биносига зарар етмаган. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида чиқинди ташиш учун мўлжалланган махсус юк автомобилида ёнғин чиққан эди. Ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган.
LiveБарчаси
17 Июнь