Бойсун–Денов йўлининг бир қисми фойдаланишга топширилди
Local
−
12:51 906 1 minute
Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида Бойсун–Денов йўлининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Президентнинг Сурхондарё вилоятига 2023 йилдаги ташрифи давомида берилган топшириқларга асосан, умумий узунлиги 111 километр бўлган "Дарбанд–Бойсун–Элбаён" автомобиль йўлини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Кеча, 30 август куни халқаро пудратчи “Ланкаран Ёл Тикинти” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳанинг 1-лоти доирасидаги 5–32,5 километрлик йўл қисми тўлиқ қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилган.
Лойиҳа доирасида 7 та кўприк, тунги ёритиш тизими билан таъминланган 8 километр замонавий пиёдаларйўлаги барпо этилган.
Шу муносабат билан лойиҳанинг 7,1-километрида жойлашган, узунлиги 60 метр, эни 15,7 метр ва ер сатҳидан баландлиги 9 метр бўлган йўл ўтказгичда тантанали тадбир ўтказилган. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, нуронийлар, фаоллар, мутасаддилар, лойиҳа пудратчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган.
Мазкур йўлнинг биринчи босқичи фойдаланишга топширилиши натижасида аҳоли ва ҳаракат иштирокчилари учун қулай ва хавфсиз транспорт қатнови таъминланмоқда.
Live
All