Бойсунда юк машинаси ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
28 Октябрь 6288 1 дақиқа
Бугун, 28 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида DAF юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 08:54 да вилоят ФВБга Бойсун тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1355 километрида “Қозоғистон-Тожикистон” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган DAF юк автомобили ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:40 да етиб бориб, ёнғин соат 09:43 да қуршаб олинган ҳамда соат 09:55 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомобилининг мотор ва салон қисмлари ҳамда юкхонасидаги поролон маҳсулотлари тўлиқ ёнган.
Билдирилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Volvo русумли юк автомобили ёниб кетганди.
Live
Барчаси