Бойсунда 2-лига футболчилари ўртасида оммавий жанжал юз берди (видео)

Спорт

image

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида футбол бўйича 2-лигада қатнашувчи жамоалар ўйини якунига етгач, футболчилар ўртасида оммавий жанжал содир бўлди. Бу ҳақда вилоят футбол ассоциацияси (СФА) хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 октябрь куни Бойсун туманида футбол бўйича 2-лига иштирокчилари: “Бойсун-1975” ва “Қумқўрғон 1977” жамоалари ўртасида 6-турнинг қолдирилган ўйини бўлиб ўтган. Унда “Бойсун-1975” жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва учрашувдан сўнг, футболчилар ўртасида жанжал келиб чиққан. 

Шундан сўнг, жанжаллашаётган футболчиларни ажратиш учун майдонга ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ҳам жалб этилган ҳамда меҳмон жамоа вакилидан бирини майдондан олиб чиқиб кетишга уринган. Қайд этилишича, Бойсун туман ҳокими Асқарали Жўраевнинг аралашуви билан орган ходимлари футболчини қўйиб юборган. Ушбу ҳолатга СФА матбуот хизмати ўз муносабатини билдириб ўтди.

Аввалроқ, “Сурхон” клубининг маъмурий бошқарув офисига футбол клубининг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев келгани ва клуб офисида клубнинг айрим ходимлари ва мазкур футболчилар ўртасида жанжал юз бергани хабар қилинганди.

Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФА томонидан “Сурхон” клуби бош директори Азамат Абдураҳмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бойсун Қумқўрғон Cурхон Ўзбекистон 2-лига

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг