Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
Жамият
−
15 Октябрь
8607Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан бўшатилган.
Ботир Алимбеков жорий йилнинг 29 январидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган эди.
LiveБарчаси