Ҳусниддин Ҳосилов лавозимидан озод этилди
Жамият
−
10 Октябрь
11535“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ хабар берди.
Ҳосилов бир неча йил “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ бошқарув раиси лавозимида ҳам ишлаган. У 2023 йил июль ойида “инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани” сабаб лавозимидан озод этилган ва 2023 йил декабрда эса “Ўзбекистон темирйўллари”га бош муҳандис сифатида қайтганди.
Маълумот учун, Ҳусниддин Ҳосилов 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1992 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Ўзинтерсервис” қўшма корхонаси, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси, “Ўзбекистон темирйўллари” ДАТК, Вазирлар Маҳкамаси департаментида турли лавозимларда ишлаган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь