Босқинчилар ҳаракатларимиз натижасини жиддий ҳис қилишади – Зеленский 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия пойтахтидаги “Москва Сити” бизнес маркази биноларига қилинган дрон ҳужумларидан сўнг, Россия ҳудудига янги зарбалар берилганини эълон қилди. Бу ҳақда у кеча, 1 август куни Украина фуқароларига йўллаган видеомурожаатида гапирди

“Бугунги кун давлатимиз мудофаа ва хавфсизлик кучлари вакилларининг жуда мазмунли маърузалари билан бошланди...Шунингдек, Бош разведка бошқармаси бошлиғи [Кирилл] Буданов ҳам алоҳида маъруза қилди. Босқинчилар ҳаракатларимиз натижасини албатта ҳис сезишади. Жиддий ҳис қилишади”, дейди Зеленский. 

Бир неча кун олдин Украина Президенти Москванинг Киевга қарши бошлаган уруши унинг ўз ҳудудига қайтаётгани, чунки, “россиялик ҳарбийлар жанг майдонида мағлуб бўлаётгани”ни айтганди. 

“Аста-секин уруш Россия ҳудудига – унинг рамзий марказлари ва ҳарбий базаларига қайтмоқда. Бу муқаррар, табиий ва мутлақо адолатли жараён”, деган эди у. 

Украина Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк эса Киев Москва ва Россиянинг бошқа ҳудудларига учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида қилинадиган ҳужумларни кўпайтиришни режалаштираётганини айтганди. 

“Москва тўлиқ уруш ҳолатига жуда тезлик билан кўникмоқда...Россияда бундан кейин содир бўладиган ҳамма нарса объектив тарихий жараёндир. Янада кўпроқ номаълум дронлар, кўпроқ вайроналар, кўпроқ фуқаролар тўқнашувлари ва урушлар”, деб ёзган Подоляк. 

Эслатиб ўтамиз, Украина дронлари уч кун ичида “Москва Сити” бизнес марказига икки бор ҳужум уюштирди. Оқибатда Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги мансабдорлари масофавий форматда ишлашга ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский дрон ҳужумлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг