Бошланғич синф ўқувчиларига планшет берилади

Жамият

−

image

Энди бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан таъминланади. Бу ҳақда  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

Президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги фармони билан “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланди. Унда таълим сифатини яхшилаш ва инновацион ёндашув сифатида бир қатор янги ўқитиш усуллари жорий қилинмоқда. Хусусан, энди барча бошланғич синф ўқувчилари босқичма-босқич таълим планшетлари билан таъминланади. 

Агентликнинг маълумотларига кўра, ушбу амалиёт дастлаб Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Хонқа туманларида эксперимент тариқасида амалга оширилади. 

“Келгусида эса мазкур тажриба республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг