Бош вазирга янги маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
27 Август 2019
5253Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга янги маслаҳатчи тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Комил Каюмович Рашидов Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони билан киритилган эди.