Бош вазирга янги маслаҳатчи тайинланди

Local

−

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга янги маслаҳатчи тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. 

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Комил Каюмович Рашидов Бош вазир маслаҳатчиси – Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозим  Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони билан киритилган эди.


Rate Count

40

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends