Бош вазирга янги маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
17 Август 2020
11272Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига янги маслаҳатчи тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Бош консули лавозимида ишлаб келаётган Меҳриддин Акмалович Хайриддинов Ҳукумат раҳбарига маслаҳатчи этиб тайинланган.
Меҳриддин Хайриддинов у Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири бўлган.
Бу департаментга 2019 йил августидан буён Комил Рашидов раҳбарлик қилиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу департамент 2019 йил августида Президент фармони билан қайта ташкил этилганди.
LiveБарчаси