Бош вазир ўринбосари ишдан олинди
Жамият
−
10 июл 11786 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.
Маълумот учун, Зулайҳо Маҳкамова 1968 йил 29 августда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. 2011-2017 йилларда Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси, 2017-2018 йилларда вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.
Зулайҳо Маҳкамова 2018 йил 24 апрелдан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган ва 2020 йил 4 мартдан бошлаб Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасига ўтган. У Ўзбекистондаги бешинчи аёл ҳоким ҳисобланади.
2022 йил 1 мартдан 2026 йил 10 июль санасига қадар қайта ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келди.
Live
Барчаси