Ўзбекистонда 8 ой ичида 33 мингдан ортиқ оила ажрашди
Жамият
−
08 Октябрь 2023
9072Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистонда 33 мингдан ортиқ оила ажрашган. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълумотларига таяниб, ЎзА маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатдаги оилавий ажрашишлар сабаб, жорий йилнинг ўтган 8 ойида 25 минг нафарга яқин болалар ота ёки онанинг тўлиқ меҳридан бебаҳра қолмоқда.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасига кўра, оилавий ажримларнинг асосий қисми, эр-хотиннинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги, фарзандсизлик, учинчи шахс аралашуви, узоқ вақт бирга яшамаганлик, молиявий қийинчиликлар, хиёнат, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар истеъмоли сабабли келиб чиққан.
Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда 9 млн 600 мингдан зиёд оила мавжуд.
LiveБарчаси