Бош вазир ўринбосари ишдан олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Баҳриддиновна Маҳкамова лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.

Маълумот учун, Зулайҳо Маҳкамова 1968 йил 29 августда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. 2011-2017 йилларда Наманган вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси раиси, 2017-2018 йилларда вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. 

Зулайҳо Маҳкамова 2018 йил 24 апрелдан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган ва 2020 йил 4 мартдан бошлаб Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасига ўтган. У Ўзбекистондаги бешинчи аёл ҳоким ҳисобланади. 

2022 йил 1 мартдан 2026 йил 10 июль санасига қадар қайта ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг