Бош вазир самарқандлик тадбиркорлар дардини тинглади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 18 февраль куни Самарқанд шаҳрида бир гуруҳ вилоят тадбиркорлари билан сайёр учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бош вазир кредит маблағларини олиш, электр энергия ва газ таъминоти, экспорт ва импортда юзага келаётган айрим муаммолар, эркин иқтисодий зоналарда коммуникация тизимларини такомиллаштириш сингари 45 дан ортиқ мурожаатларни қабул қилди. 

Ҳокимлик хабарига кўра, тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Бундан ташқари, қолган масалаларни ҳал этиш буйича тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг